Ўзбекистонда талабалар илк ассистент-роботни ясашди

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети талабалари Ўзбекистонда илк бор ассистент-роботни ясашди. Бу ҳақда "Ўзавтосаноат" АЖ хабар берди.

Робот тиббиёт, тадбиркорлик, таълим, туризм каби соҳаларда кундалик вазифаларни ҳал этишни енгиллатиш ҳамда имкониятлари чекланган одамлар учун ишчи кучини оширишга хизмат қилади.

Мазкур ассистент робот нафақат мулоқот ва ҳис-туйғуларни ифодалашга, балки офис ёки уй ишларида ёрдам беришга ҳам қодир. Бундан ташқари, сунъий интеллект, юзни таниш, хона ичида қурилмаларни бошқариш каби қўшимча функциялар ҳам ишлаб чиқилиши мумкин. Роботни бошқариш овозли сигналлар ёки илова орқали амалга оширилиши мумкинлиги айтилган.

Ихтиро қилинган янги NovAssistant универсал ассистент-роботи Инновацион ривожлантириш вазирлиги қошидаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази кўмагида ишлаб чиқилди. 

Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, янги Ассистент-роботларнинг ўртача нархи хорижда 180 миллион сўм туради.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг