Ўзбекистонда таксичилар ҳар ой давлатга солиқ тўлайди

Жамият

image

Энди якка тартибда таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятларини амалга оширишлари учун ойига 150 минг сўм миқдорида қатъий белгиланган солиқ ва белгиланган миқдорда ижтимоий солиқни тўлайди. Бу ҳақда жорий йилнинг 6 июнь куни бўлиб ўтган брифингда Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Музаффар Назаров маълумот берди.

Шунингдек, таксичиларнинг  Ўзбекистон Республикасининг қайси ҳудудида фаолият юритишидан қатъий назар, берилган лицензия варақаси бўйича 1 йилга 245 минг сўм давлат божи ҳам ундирилади. 

“Бунда жорий йил 1 сентябргача якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлар учун давлат божи ундирилмайди. Бу ҳам таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларимиз учун имконият”, дейди ДСҚ Ахборот хизмати раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 майдаги “Автомобиль  транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан , шу йилнинг 15 майидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида таксичилик фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилган.  

Қарорда келтирилишича, таксичилик фаолияти билан шуғилланувчилардан эндиликда бирор бир уюшмага аъзо бўлиш ва шахсий автотранспорт воситаларини сариқ рангга  бўяш талаб этилмайди.  Аммо, ушбу фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахслар автотранспорт воситаларига  такси белгисини ўрнатишлари кераклиги белгилаб қўйилган.

Дурдона Пирназарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

666

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг