Ўзбекистонда Тадбиркорлар куни белгиланди
Жамият
−
25 Декабрь 2021
4665Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Президенти “Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 19 ноябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 15 декабрда маъқулланган.
Ҳужжатга асосан 20 август мамлакатда Тадбиркорлар куни деб эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 20 август куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтганди. Бундай шаклдаги учрашув илк бор ўтказилган ва унда жами ўн мингга яқин тадбиркор иштирок этган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь