Ўзбекистонда Тадбиркорлар кодекси ишлаб чиқилади
Жамият
−
29 Декабрь 2020
2566Ўзбекистонда тадбиркорлар фаолиятининг ҳуқуқий ташкил этишида кўмак бериш ва ортиқча ҳужжатбозликларни камайтириш мақсадида 2021 йилнинг сентябрь ойига қадар Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида айтиб ўтди.
Қайд этилишича, тадбиркорликлик фаолияти билан боғлиқ 5 мингга яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилади. Уларнинг сони, қисқартирилади ҳамда Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилади.
“Тадбиркорлик тўғрисида жуда кўп гапирамиз. Ҳар бир корхона ва тармоқ ўзига хос ва ўзига мос қонуности ҳужжатларини ишлаб чиққан. Бўлди, у замон тугади энди. Тадбиркорлик кодекси битта ва яхлит бўлади. Ҳамма нарса шу ҳужжатга киритилади. Тадбиркорлар учун ҳамма қонуний маълумот ўша кодексда мужассам бўлади”, дейди Президент.
Шу билан бирга, Ҳукумат бозорда тенг рақобат муҳитини яратиш ва ҳалол-пок тадбиркорларни, замонавий технологиялар асосида ишлаётган виждонли тадбиркорларни, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида, “яширин иқтисодиёт”ни қисқартиришга қаратилган, механизмлар жорий этилади.
LiveБарчаси