Ўзбекистонда таълимга сарфланаётган маблағ кескин ошди
Жамият
−
09:45 1454 1 дақиқа
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 23,8 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 22,7 фоизга ошган.
Таълим хизматлари таркибида энг катта улуш олий таълим ҳиссасига тўғри келган. Ушбу йўналиш жами таълим хизматларининг 42,4 фоизини ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахтда ярим йил давомида таълим хизматлари ҳажми 12,7 трлн сўмга етган.
Ундан кейинги ўринларни Самарқанд ва Фарғона вилоятлари эгаллаган – ҳар бирида 1,5 трлн сўмдан. Андижон вилоятида ушбу кўрсаткич 1,2 трлн сўмни ташкил этган.
Қолган ҳудудларда таълим хизматлари ҳажми қуйидагича:
- Тошкент вилояти – 1,1 трлн сўм;
- Наманган вилояти – 1,1 трлн сўм;
- Бухоро вилояти – 1 трлн сўм;
- Қашқадарё вилояти – 877,7 млрд сўм;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 691,3 млрд сўм;
- Хоразм вилояти – 602,5 млрд сўм;
- Сурхондарё вилояти – 577,8 млрд сўм;
- Навоий вилояти – 373,6 млрд сўм;
- Жиззах вилояти – 323,9 млрд сўм;
- Сирдарё вилояти – 243,6 млрд сўм.
Шу тариқа, 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда таълим хизматларига сарфланган маблағ ҳажми 23 трлн сўмдан ошган.
Live
Барчаси