Ўзбекистонда сув тежовчи технологияларга GPS трекер ўрнатилади

Жамият

image

Ўзбекистонда сув тежовчи технологияларнинг насос ва фильтр қурилмаларига сунъий йўлдош кузатув тизими ўрнатилади. Бу ҳақда Президентнинг жорий йилнинг 5 февраль куни қабул қилинган “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида сўз боради. 

Қарорга кўра, 2026 йил 1 октябрдан сув тежовчи технологияларни жорий қилишда таъминотчи корхоналар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан сув тежовчи технологияларнинг насос ва фильтр қурилмаларини рақамли QR-кодли махсус ёрлиқланган белги остида ишлаб чиқариш ва сунъий йўлдош кузатув тизими (GPS трекер)ни ўрнатиш тартиби жорий этилади. 

2026 йил 1 октябрдан сув тежовчи технологияларни ўрнатиш ишлари мажбурий тартибда тасдиқланган минимал талаб ва меъёрлар асосида амалга оширилади.

2026 йил 1 октябрдан сув тежовчи технологияларни банк кредитларини олмасдан ўз маблағлари ҳисобидан жорий қиладиган ташаббускорларга субсидия ажратишнинг қуйидаги янги тизими жорий этилади:

  • лойиҳа ташаббускори томонидан сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун қўйиладиган минимал талаб ва меъёрлар доирасида лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади;
  • ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда лойиҳани амалга ошириш бўйича таъминотчи корхона билан тузилган шартнома, ушбу технологиялар учун белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилинган субсидиянинг 50 фоизини Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан олдиндан ажратишга асос бўлади;
  • сув тежовчи технологиялар лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилиб, фойдаланишга топширилганидан сўнг ҳисоб-китоб қилинган субсидия маблағларининг қолган 50 фоизи лойиҳа ташаббускорига тўлаб берилади;
  • субсидиянинг дастлабки 50 фоизи тўлаб берилганидан сўнг икки ой муддат ичида технологиялар ўрнатилиб ишга туширилмаганда, ажратилган субсидиялар белгиланган тартибда қайтарилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2027 йилдан Ўзбекистондаги шоли ва балиқчилик майдонларида “ақлли” сув ҳисоблагичлар ўрнатиш мажбурий этиб белгилангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

субсидия сув тежовчи технологиялар GPS трекер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг