Ўзбекистонда СИга асосланган хизматлар 10 млрд долларга баҳоланди

Жамият

image

Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган хизматлар ҳажми 10 млрд долларга баҳоланди. Бу ҳақда бугун, 21 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2030 йилда сунъий интеллектга асосланган хизматлар ҳажмини 1,5 миллиард долларга етказиш режа қилинган. Лекин хорижий экспертлар Ўзбекистоннинг салоҳиятини 10 миллиард долларга баҳоламоқда. Бунинг учун Рақамли технологиялар вазирлиги янада кўп ишлаши, вазирлар, ҳокимлар, тармоқ раҳбарлари эса ҳафтада бир кунини шу соҳани ривожлантиришга ажратиши шарт.

“Ҳамма вазирлар, ҳокимлар чет элга борганида сунъий интеллект иқтисодиёт тармоқлари ривожига қандай ҳисса қўшаётгани, аҳолига, бизнесга нима енгиллик бераётганини кўряпти. Бизда ҳам шуни қилса бўладими? Албатта, бўлади”, дейди Президент.

Масалан, тармоқлардаги кўплаб корхоналар бизнес жараёнларини рақамлаштириб, харажатларини 10 фоизгача камайтираётгани қайд этилди. Сунъий интеллект ҳам жорий этилса, самарадорлик янада ошиши таъкидланди.

Адлия, солиқ идоралари сунъий интеллект ёрдамида 24/7 режимида онлайн маслаҳат тизимини ишга туширган. Божхона қўмитаси сунъий интеллект орқали хавфни бошқариш тизимини йўлга қўйган. Геологияда ҳам сунъий интеллект ёрдамида видеотаҳлил тизимини йўлга қўйиб, рудадан олинадиган металл ҳажмини 1-2 фоизга ошириш бўйича лойиҳа тайёрланмоқда. Бу биргина мис қазиб олишнинг ўзидан йилига 20 миллион доллар қўшимча даромад келтиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эндиликда вазирлар ва тармоқ раҳбарларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида соҳада сунъий интеллектни ривожлантиришга ҳам жавобгар бўлиши белгилангангани ҳақида хабар берилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

сунъий интеллект Рақамли технологиялар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг