Ўзбекистонда саудияликларга 30 кунлик визасиз режим жорий қилинади 

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда Саудия Арабистони фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этилди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 16 августдаги тегишли фармонида белгиланган.

Мазкур режим икки мамлакат ўртасида маданий, илмий ва инвестициявий иқлимни яхшилаш шунингдек, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган халқаро муносабатларни ривожлантириш мақсадида жорий этилмоқда.

Визасиз режим 2023 йил 1 январдан бошлаб кучга киради. У Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Саудия Арабистони Подшоҳлиги фуқаролари учун амал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг