Ўзбекистонда Президент университети ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистонда Президент университети ташкил этилади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги раҳбарияти ва олий ўқув юртлари ректорлари иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди. 

ЎзАнинг ёзишича, Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида Президент университетини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. 

Президент университети — халқаро стандартлар ва миллий анъаналар уйғунлигида юқори малакали, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мустақил фикрлайдиган, ватанпарвар, профессионал кадрларни тайёрловчи етакчи таълим ва илм-фан марказига айланади. Шунингдек, Президент университетида таълимга кредит-модули тизими жорий қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йилидан Ўзбекистон Президент мактаблари фаолият юрита бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

университет олий таълим

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг