Ўзбекистонда пластик пакетлар тақиқланиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонда 2027 йилдан пластик пакетлар ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Президент фармони лойиҳасида сўз боради.

Унга кўра, 2027 йилдан бошлаб пластик пакетларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланишни тақиқлаш ҳамда экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) пакетлардан фойдаланишни рағбатлантириш таклиф этилмоқда. 

Шунингдек, пластик маҳсулотларининг кимёвий таркибидаги зарарли моддалардан фойдаланишни чеклаш ва қадоқларда қайта ишланган пластикдан фойдаланиш коэффицентларини белгилаш назарда тутилган. 

Давлат дастурини амалга ошириш тўғрисидаги Президент қарори лойиҳасига кўра, 2025 йил 1 ноябрга қадар пластик қадоқларни ёки пластик қадоқларда маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда импорт қилувчиларга “тараларни қайтариш”, ушбу турдаги чиқиндиларни қабул қилувчи махсус жойлар ва ускуналарни ўрнатиш орқали йиғиб олиш ва утилизация қилиш, утилизация йиғимини тўлаш бўйича кенгайтирилган мажбуриятни жорий қилиш мажбуриятини юклайдиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2025 йилда AI-80 маркали бензин сотилиши чекланиши мумкинлиги хабар қилинган эди. Унга кўра, 2025 йил якунига қадар “Евро-4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисидан фойдаланиш ва сотишни чеклаш таклиф этилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

пластик пакет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар