Ўзбекистонда Патент божлари ва тўловлар ставкаларида ўзгариш бўлади
Жамият
−
15 Май 2019
4320Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари доирасида мамлакатда Патент божлари ва тўловлари ставкаларига ўзгартириш киритиш режалартириляпти.
Лойиҳада Патент божлари ва тўловлари ставкаларига қуйидаги ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган:
1.2.2-банднинг “б” кичик банди биринчи – учинчи сатрларининг “Ставкалар (АҚШ долларида)” устунидаги “1260”, “420” ва “840” рақамлари тегишли равишда “1200”, “400” ва “800” рақамлари билан алмаштирилади;
3.1-кичик бўлими 3.1.1-банднинг тўртинчи сатрдаги “Ставкалар (АҚШ долларида)” устунидаги “600” рақами “550” рақами билан алмаштирилади;
3.3-кичик бўлими 3.3.2-бандининг иккинчи ва учинчи сатрларидаги “Ставкалар (АҚШ долларида)” устунидаги “1200” ва “120” рақамлари тегишли равишда “1100” ва “100” рақамлари билан алмаштирилади;
6-бўлимнинг 6.5-кичик бўлимида “1680” рақами “1500” рақами билан алмаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 декабрдаги 263-сон қарорига мувофиқ белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишда ундириладиган якка тартибдаги божлар ставкаларида:
а) 2.1-позициянинг “Ставкалар (АҚШ доллари)” устунидаги “1800” рақами “1200” рақами билан алмаштирилади;
б) 2.2-позициянинг “Ставкалар (АҚШ доллари)” устунидаги “180” рақами “150” рақами билан алмаштирилади;
в) 4.1-позициянинг “Ставкалар (АҚШ доллари)” устунидаги “1200” рақами “1000” рақами билан алмаштирилади;
г) 4.2-позициянинг “Ставкалар (АҚШ доллари)” устунидаги “120” рақами “100” рақами билан алмаштирилади.
LiveБарчаси