Ўзбекистонда пахсадан қурилган 179 та мактаб бор – Президент
Жамият
−
28 Январь 2022
5719Ўзбекистонда ҳамон пахсадан қурилган 179 та мактаб биноси бор. 3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув бинолари зарур. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида айтилди.
Давлат раҳбари мактаб таълими тизимидаги камчилик ва муаммоларни санаб ўтди.
Бугунги кунда республика бўйича 1 минг 695 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтожлиги, ҳанузгача 179 та пахсадан қурилган мактаб мавжудлиги, 3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув бинолари зарурлиги танқид қилинган.
Бундан ташқари:
• янги массивлар барпо этилиши, қишлоқ инфратузилмаси кенгайиши ва аҳоли ўсиши натижасида яна 270 та мактаб қуришга эҳтиёж бор;
• ҳозирда 2,3 мингта мактабнинг спорт зали мавжуд эмас;
• таълим сифати паст бўлган 84 та мактабнинг бирорта ўқувчиси ўтган йили олийгоҳга кирмаган;
• мактаб кутубхоналаридаги китоб фонди йиллар давомида янгиланмаган;
• -миллий мусиқа анжомлари атиги 615 та мактабда мавжуд.
"Таълим-тарбия – бу бизнинг келажагимиз, ҳаёт-мамот масаласи. Шу боис, бу соҳадаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ. Қанчалик мураккаб бўлмасин, мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак. Чунки биз кўп вақт йўқотганмиз.
Агар кимда-ким мактаб бу фақат Халқ таълими вазирлигининг иши, деб ўйласа, мутлақо янглишади”, дейди Президент.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь