Ўзбекистонда олти ойда қанча чақалоқ дунёга келди?
Жамият
−
27 Июль 2021
5074Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, туғилишлар сони бўйича маълумотларни тақдим этди. Унга кўра жорий йил январь-июнь ойида 390,7 мингта бола дунёга келган. Республика ҳудудлари орасида Самарқанд вилоятида энг кўп яъни, 47,4 минг туғилиш қайд этилган.
Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони қуйидагича:
• Қорақалпоғистон Республикаси – 16,8 минг киши;
• Aндижон –36,6 минг киши;
• Бухоро –17,9 минг киши;
• Жиззах – 18,4 минг киши;
• Қашқадарё – 41,9 минг киши;
• Навоий – 11,7 минг киши;
• Наманган – 33,7 минг киши;
• Самарқанд –47,4 минг киши;
• Сурхондарё – 35,6 минг киши;
• Сирдарё – 10,1 минг киши;
• Тошкент – 32,6 минг киши;
• Фарғона – 43,5 минг киши;
• Хоразм – 16,5 минг киши;
• Тошкент шаҳри –28 минг киши.
Шунингдек, 2021 йил энг кўп туғилиш июнь ойида (78 888 болажон) кузатилган бўлса, энг кам туғилиш февраль ойида (53 759 киши)) кузатилган.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь