Ўзбекистонда охирги 10 кунда коронавирусдан соғайиш 16 фоизга ошди

Жамият

image

Бугун, 19 август куни Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича янги 594 ҳолат қайд этиллди. Шундан 537 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, қолган 57 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун мамлакатнинг 11 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 721 нафари соғайди. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 37 112 нафар бемордан 32 944 нафари соғайиб чиқди. Шундай қилиб сўнгги 10 кун ичида Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 72 фоиздан 88 фоизга етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 920 нафар бемордан 330 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

393

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг