Ўзбекистонда ноқулай об-ҳаво ҳафта охиригача сақланиб қолиши кутиляпти. ФВВ мурожаат билан чиқди

Жамият

image

Бугун, 18 ноябрь куни бошланган ноқулай об-ҳаво шароити 20 ноябрь кунига қадар давом этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, шамол тезлиги 15-20 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат пасайиб, кечаси 8-15 даража, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

“Ҳаво ҳароратидаги кескин ўзгаришлар натижасида йўлларда музлама ва тирбандликлар ҳосил бўлишини эътиборга олиб, заруратсиз шахсий транспорт воситаларидан фойдаланиш тавсия этилмайди!”, дейилади ФВВ хабарида.

Вазирлик фуқароларни иш ва яшаш жойида электр ускуналари ва иситиш печларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво ФВВ

Баҳолаганлар

687

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг