Ўзбекистонда никоҳлар сони йилдан йилга камайиб бормоқда

Жамият

image

2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида ФҲДЁ органларида 177 мингта никоҳ қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, қайд этилган никоҳлардан 91,2 мингтаси шаҳар жойларида, 85,8 мингтаси эса қишлоқ ҳудудларида тузилган.

Сўнгги йилларда никоҳлар сонида изчил камайиш кузатилмоқда. 2021 йилда 206,8 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 197 мингтага, 2023 йилда 184,5 мингтага, 2024 йилда эса 179,4 мингтага тушган. 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида эса 177 мингта никоҳ рўйхатга олинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳоли сони 38 млн 069,1 минг кишига етганди.  Ушбу сондан 18 млн 896,6 минги (49,6 фоиз) аёллар, 19 млн 172,5 минги (50,4 фоиз) эса эркакларга тўғри келади. Аҳоли ўсиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 713,7 минг кишига ёки 1,9 фоизга кўпайган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг