Ўзбекистонда неча киши Хитой вакцинасини қабул қилди?
Жамият
−
07 Январь 2021
44232021 йил 6 январь ҳолатига кўра, коронавирусга қарши ZF 2001 вакцинасининг III фаза синовларида иштирок этган фуқаролар сони жами 1270 кишини ташкил этмоқда.
Маълум қилинишича, уларнинг ҳаммаси ҳам вакцина билан эмланмаган, айримларига плацебо, яъни вакцина билан бир хил кўринишга эга, ўзида номзод вакцина ёки дори воситасини сақламаган бирикма юборилади. Ушбу синов икки томонлама номаълум бўлганлиги учун на шифокор ва на кўнгилли вакцина ёки плацебо олганини билмайди.
Кеча, 6 январь куни вакцина синовларида иштирок этган фуқароларнинг сони 82 нафар кўнгиллини ташкил этган.
Клиник синовлар хитойлик мутахассислар иштирокида Тошкент шаҳридаги 3 та поликлиникада ўтказилмоқда.
LiveБарчаси