Ўзбекистонда мобил телефон импорти кескин ошди
3-саҳифа
−
25 Май 2022
7443Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 71,2 млн долларга тенг бўлган 976 645 дона мобил телефон импорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Ойлар кесимида телефон импорти:
• январь – 129 766 дона;
• февраль – 284 461 дона;
• март – 286 056 дона;
• апрель – 276 362 дона.
Шунингдек, Ўзбекистон 4 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
• Хитой – 741 546 дона;
• Вьетнам – 121 376 дона;
• Ҳиндистон – 62 612 дона;
• БАА – 46 137 дона;
• Қозоғистон – 3 663 дона;
• Жанубий Корея – 1 286 дона.
Таъкидлаш лозимки, телефон импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 320 900 донага ошган.
LiveБарчаси