Ўзбекистонда минг сўмлик тангалар муомалага чиқариляпти

Жамият

image

Ўзбекистонда минг сўмлик тангалар муомалага чиқарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорда сўз боради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 200 000 (икки юз минг) сўмлик банкнот ва 1 000 (бир минг) cўмлик танга кўринишидаги пул белгилари чиқариш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиб, “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасига мувофиқ Сенат Кенгашининг қарори қабул қилинган.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган 200 000 (икки юз минг) сўмлик банкнот ва 1 000 (бир минг) cўмлик танга кўринишидаги пул белгиларининг намуналари ҳамда дизайнлари маъқулланган.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 200 000 (икки юз минг) сўмлик банкнот ва 1 000 (бир минг) cўмлик танга кўринишидаги пул белгиларининг муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабарни, шунингдек, банкнотлар тавсифларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши белгиланган. Бироқ, Марказий банк минг сўмлик танга дизайнини тақдим этганича йўқ. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг