Ўзбекистонда мажбурий меҳнат энг кўп қайси соҳаларда учраётгани маълум қилинди
Жамият
−
19 Август 2021
24441Ўзбекистонда мажбурий меҳнат ҳолатларининг аксарияти халқ таълими, банк-молия, тиббиёт, транспорт ва ободонлаштириш тармоқларида учрамоқда. Бу ҳақда кеча, 18 август куни Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш иллий комиссиясининг навбатдаги йиғилишида айтиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Миллий комиссия раиси Танзила Норбоева олиб борган мажлисда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар, кўрилган чоралар ҳамда ушбу йўналишларда ҳали ўз ечимини кутаётган масалалар муҳокама қилинган.
Қайд этилишича, айрим маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, вазирлик ва идораларнинг қуйи тузилмалари раҳбарлари томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари ҳали ҳамон кузатилмоқда.
Хусусан, ҳисобот даврида Меҳнат инспекцияси томонидан жойларда ходимларни ўз функционал вазифасига кирмайдиган ишларга жалб этиш бўйича 41 та ҳолат аниқланган. Соҳалар кесимида айтганда, мажбурий меҳнат ҳолатларининг аксарияти халқ таълими, банк-молия, тиббиёт, транспорт ва ободонлаштириш тармоқларида учрамоқда.
Йиғилишда жорий йилги пахта йиғим-терим мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, меҳнат муносабатларини тўғри расмийлаштириш, теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар ҳам муҳокама қилинган.
Ўз навбатида, жойларда одам свадоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича худудий комиссиялар ҳисоботлари эшитилган.
LiveБарчаси