Ўзбекистонда масжидлар сони биттага кўпайди

Жамият

image

Ўзбекистондаги масжидлар сони яна биттага кўпайиб, жами 2083 тага етди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Қарақум Ийшан” масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.

Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикасидаги масжидлар сони 54 тага етди.


Мақола муаллифи

Теглар

масжид

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг