Ўзбекистонда кутубхоначилар куни ўтказилади
Жамият
−
11 Октябрь 2019
5536Бугун, 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари“Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқди.
Қонуннинг мақсади ва вазифаси ахборот-кутубхона тизими ходимларини рағбатлантириш, ушбу касб нуфузини ошириш, кутубхоначилик ишига ёш тараққийпарвар кадрларни жалб қилишдан иборат. Бу ахборот-кутубхона муассасаларини илғор технологияларни кенг жорий этиш асосида ривожлантиришга ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга кўмаклашади.
Қайд этилишича, ушбу Қонун қабул қилиниши ахборот-кутубхона соҳаси ривожига жиддий таъсир кўрсатишга, мазкур соҳа муассасаларини аҳоли, шу жумладан ёшлар орасида кенг оммалаштиришга, юқори малакали кадрлар сонини оширишга хизмат қилади. 21 май Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари куни сифатида белгиланади.
Сенаторлар томонидан Қонун маъқулланди.
LiveБарчаси