Ўзбекистонда қурол айланмаси устидан назорат кучайтирилади
Жамият
−
09 Декабрь 2021
6810Ўзбекистонда қурол айланмаси устидан назоратни кучайтириш мақсадида қуролга эгалик қилишнинг энг кам ёши оширилади, қурол эгалари ва уларнинг яқин қариндошларини тиббий чекловлар бўйича даврий текшириш тартиби белгиланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган жамоат хавфсизлиги концепциясида белгиланган.
Бундан ташқари, фармон билан тасдиқланган 2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси”да қайта ўқламасдан узлуксиз ўқ узиш имконини берувчи силлиқ стволли ярим автоматик ўқотар ов қуроли мавқеини сойли стволли қуролга тенглаштириш белгиланган.
Шунингдек, “Йўл харитаси”да:
• ғайриқонуний максадларда маълум техник шароитлар ва кўникмалар ёрдамида қайта жанговар ҳолатга келтирилиши мумкин бўлган “паҳтавон” (“охолощенное”), ўқув ва вазн габаритли (“ массо – габаритное”) қуроллар муомаласини тақиқлаш;
• пневматик қуролга эгалик қилишни рухсатнома асосида амалга ошириш ҳамда фуқаро эгалигида бўлиши мумкин бўлган бундай қуроллар сонини аник белгилаш;
• фуқаровий қуролга эгалик қилишга тўсқинлик ҳолатларни қайта кўриб чиқиш ҳамда улар юзага келганда куролни зудлик билан олиб қўйиш механизмини белгилаш ҳам қайд этилган.
Мазкур чора-тадбирлар ижросига Ички ишлар вазири (Пўлат Бобожонов), Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони (Рустам Жураев), Соғлиқни сақлаш вазири (Беҳзод Мусаев) ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар маъсул этиб белгиланган.
Маълумот учун, чора-тадбирлар ижроси 2022 йил январь ойида таъминланиши шарт.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь