Ўзбекистонда эмланиш бўйича кунлик рекорд янгиланди
Жамият
−
30 Апрель 2021
3386Кеча, 29 апрель куни бир кунда 70 минг нафардан ортиқ киши эмланиб, кунлик вакцинация рекорди янгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб жами 71 775 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу вакцинация бошлангандан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 718 471 нафарга етди.
29 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Фарғона вилояти (16 838 нафар);
- Андижон вилояти (9230 нафар);
- Наманган вилояти (8787 нафар);
- Самарқанд вилояти (5801 нафар);
- Жиззах вилояти (5113 нафар) банд қилди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
- Фарғона вилоятида 105 158 нафар;
- Наманган вилоятида 75 477 нафар;
- Андижон вилоятида 72 242 нафар;
- Самарқанд вилоятида 69585 нафарни ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь