Ўзбекистонда кунлик аниқланаётган коронавирус ва пневмония беморлари сони ортди
Жамият
−
08 Июль 2021
8625Кеча, 7 июль куни Ўзбекистонда 490 кишида коронавирус, 208 нафар кишида пневмония аниқланиб, 2 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
2021 йил 7 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 490 кишига ортиб, 114 529 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 27 нафари Андижон вилоятида,
- 21 нафари Бухоро вилоятида,
- 37 нафари Жиззах вилоятида,
- 21 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 10 нафари Навоий вилоятида,
- 20 нафари Наманган вилоятида,
- 31 нафари Самарқанд вилоятида,
- 22 нафари Сирдарё вилоятида,
- 22 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 19 нафари Фарғона вилоятида,
- 13 нафари Хоразм вилоятида,
- 48 нафари Тошкент вилоятида,
- 166 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 208 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 51 нафар,
- Бухоро вилоятида 16 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 16 нафар,
- Наманган вилоятида 41 нафар,
- Сирдарё вилоятида 32 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 46 нафар,
- Фарғона вилоятида 65 нафар,
- Хоразм вилоятида 20 нафар,
- Тошкент вилоятида 57 нафар,
- Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 110041 (+365) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 760 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси