Ўзбекистонда “койка”лар қанча беморга етади?
Жамият
−
29 Октябрь 2020
61472020 йилнинг 1 январь ҳолатига республика миқёсида фаолият юритаётган шифохоналар сони 1205 тани ташкил этяпти. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Шу даврда нодавлат шифохоналар сони 575 тани (жамига нисбатан 47,7 фоиз) ташкил этди. 2018 йилга нисбатан шифохоналар сони 40 тага (ўтган йилга нисбатан 3,4 фоиз) кўпайган.
Шифохоналардаги ўринлар сони 153,4 мингтани ташкил этиб, шундан нодавлат шифохоналардаги ўринлар сони 18,7 мингтани (жамига нисбатан 12,2 фоиз) ташкил этади.
Аҳолининг шифохона ўринлари билан таъминланганлиги бўйича таҳлиллар шуни кўрсатдики, ҳар 10 000 аҳолига нисбатан шифохона ўринлари сони 45,2 тани ташкил этди.
LiveБарчаси