Ўзбекистонда коррупцияга хизмат қиладиган лавозимлар рўйхати шакллантирилади
Жамият
−
25 Октябрь 2021
10646Вазирлар Маҳкамасининг “Коррупция даражасини рейтинг баҳолаш методикаси асосида давлат органларида, шу жумладан ҳудудларда коррупция даражасини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қарор лойиҳасига кўра:
• кенг аҳоли қатлами, тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, маҳаллий ва ҳалқаро экспертлар ўртасида сўровномалар ўтказилади;
• сўровномалар натижаларини таҳлил қилиш асосида давлат органлари ва ҳудудларда коррупциянинг тарқалганлик даражасини аниқланади.
Баҳолаш натижалари асосида:
• коррупциянинг тарқалганлик даражаси рейтинги, шу жумладан коррупция хавфи юқори бўлган давлат органлари ва ҳудудлар рўйхати шакллантирилади;
• баҳолаш натижалари ҳар йили 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига киритилади;
• баҳолаш натижалари оммавий ахборот воситаларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
LiveБарчаси