Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 472 нафарга етди
Жамият
−
07 Апрель 2020
13850Бугун, 7 апрель соат 10:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 15 нафарга ортиб, 472 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Кеча, 6 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганларнинг ортиши бўйича рекорд ўрнатилганди. Бир кунда беморлар сони 115 нафарга ортганди
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганларнинг 30 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси