Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штаммлари борлиги маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистонда бугунги кунда коронавируснинг тўртта штамми мавжуд ва одамлар орасида тарқалмоқда. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар берди.

2021 йилнинг боши ва биринчи чорагида коронавируснинг “Альфа” штамми тарқалиши кузатилган бўлса, шу йилнинг иккинчи ярмида “Дельта” штамми кенг ёйилган.

Қайд этилишича, ҳозирга келиб эса илгари қайд этилмаган янги мутациялар аниқланмоқда, бу босқичда маълумотлар умумлаштирилади ва уларнинг биоинформатик таҳлили, шунингдек, тадқиқот натижалари нашрга тайёрланади.

Мутахассиснинг фикрича, Ўзбекистонда COVID-19 нинг тўртта штамми мавжуд. Уларнинг биттаси “асл” Ухан штаммига яқин, у коронавирусга чалинганларнинг тахминан 1 фоизида аниқланган. “20А” штамми эса 7 ҳолатда кузатилмоқда. Шунингдек яна бир тури “Альфа” ёки Британия штамми деб аталади, у эса тахминан ўн фоизда қайд этилган. Шу билан бирга беморларнинг 82 фоиздан ортиғи - Дельта штамми (Ҳинд версияси) билан зарарланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

333

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг