Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар ярим миллиондан ошди
Жамият
−
23 Апрель 2021
1885Кеча, 22 апрель куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб, жами 23 369 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни саққлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу тариқа, айни кунгача мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 510 329 нафарга етди.
22 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Сурхондарё вилояти (4130 нафар);
- Наманган вилояти (2882 нафар);
- Тошкент вилояти (2847 нафар);
- Самарқанд вилояти (2604 нафар);
- Қашқадарё вилояти (2571 нафар) банд қилди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
- Фарғона вилоятида 70757 нафар;
- Наманган вилоятида 54960 нафар;
- Андижон вилоятида 50910 нафар;
- Самарқанд вилоятида 49202 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 42699 нафарни ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
LiveБарчаси