Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 200 мингдан ошди
Жамият
−
13 Апрель 2021
2194Кеча, 12 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 67445 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 216 087 нафарга етган.
12 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича Фарғона вилоятида яна рекорд қайд этилиб, бир куннинг ўзида 18 минг нафардан ортиқ фуқаро (18 363 нафар) эмланган. Шунингдек, кейинги ўринни 11 667 нафар кўрсаткич билан Андижон вилояти банд қилган. Учинчи ўринни эса 8397 нафар эмланган аҳоли билан Наманган вилояти эгаллади.
Эътиборли жиҳати шуки, ушбу вилоятларда коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони ҳам бошқа ҳудудлардан бир неча баробар кўплиги кўринмоқда (Фарғона 36 минг нафардан, Наманган 27 минг нафардан, Андижон 25 минг нафардан ошиқ).
Маълумот учун, Ўзбекистонда AstraZeneca ва ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинасидан фойдаланилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь