Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича 8 ойдаги энг паст кўрсаткич қайд этилди

Жамият

image

Кеча, 13 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 196094 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 136 кишида касаллик аниқланди ва бу апрель ойидан буён энг паст кўрсаткич бўлди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
•    12 нафари Андижон вилоятида,
•    16 нафари Бухоро вилоятида,
•    4 нафари Жиззах вилоятида,
•    2 нафари Қашқадарё вилоятида,
•    1 нафари Навоий вилоятида,
•    5 нафари Наманган вилоятида,
•    23 нафари Самарқанд вилоятида,
•    3 нафари Сирдарё вилоятида,
•    10 нафари Фарғона вилоятида,
•    5 нафари Хоразм вилоятида,
•    11 нафари Тошкент вилоятида,
•    43 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•    Андижон вилоятида 11 нафар,
•    Бухоро вилоятида 6 нафар,
•    Жиззах вилоятида 13 нафар,
•    Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
•    Самарқанд вилоятида 12 нафар,
•    Сирдарё вилоятида 4 нафар,
•    Фарғона вилоятида 6 нафар,
•    Хоразм вилоятида 4 нафар, 
•    Тошкент вилоятида 55 нафар,
•    Тошкент шаҳрида 49 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 192841 (+164) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1442 нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

390

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг