Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони кескин ортди
Жамият
−
29 Март 2020
38659Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна 29 нафарга ошиб, 133 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Кеча, 28 март ҳолатига кўра коронавирус юқтириб олган беморлар 104 нафарни ташкил этаётганди. Мамлакатда 2 нафар бемор вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси