Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 3200 нафарга яқинлашди
Жамият
−
25 Май 2020
7682Ўзбекистонда янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекциясига чалинган яна 9 нафар бемор аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
2020 йил 25 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3189 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аниқланиб, уларнинг 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб касалликни юқтириб олишган. Қолган 1 нафари эса Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган.
Айни пайтда 2607 (+42) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 569 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь