Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 66 мингдан ошди
Жамият
−
28 Октябрь 2020
8361Бугун, 28 октябрь куни Ўзбекистонда 256 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Шу билан бирга, бугун 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 558 нафарга етди.
Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятларида 281 нафар бемор тузалди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 66 200 нафар бемордан 63 446 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 196 нафар бемордан 271 нафари оғир, 74 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь