Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 60 мингдан, соғайганлар 95 фоиздан ошди
Жамият
−
08 Октябрь 2020
7835Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 334 нафарга ортиб, 60 122 ташкил этди.
Янги касалланиш ҳолатлари:
- 68 нафари Тошкент вилоятида;
- 28 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун:
- Тошкент шаҳрида 241 нафар;
- Тошкент вилоятида 86 нафар;
- Наманган вилоятида 30 нафар;
- Андижон вилоятида 17 нафар;
- Самарқанд вилоятида 11 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 8 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 8 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 56 976 (+408) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.
Шунингдек, бугун яна 4 киши ушбу вирусдан вафот этиб, жами ўлим ҳолатлари 496 тага етди.
Ҳозирда мамлакатда 2 650 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 332 нафари оғир, 120 нафари ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси