Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна 359 бемор соғайди

Жамият

image

Бугун, 28 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сонияна 183 нафарга ортиб, 55 776 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:
 
•  146 нафари Тошкент шаҳрида;
•  16 нафари Бухоро вилоятида;
•  13 нафари Андижон вилоятида;
•  4 нафари Навоий  вилоятида;
•  4 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 Бугун айни пайтга қадар: 

•  Тошкент шаҳрида 167 нафар;
•  Тошкент вилоятида 98 нафар;
•  Наманган вилоятида 54 нафар;
•  Бухоро вилоятида 18 нафар;
•  Андижон вилоятида 13 нафар;
•  Самарқанд вилоятида 9 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, 52 324 (+359) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатнинг даволаш муассасаларида 2 992 нафар бемор ушбу касаллик ташхиси билан даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг