Расман: Ўзбекистонда коронавирусдан қайта касалланиш кузатилди
Жамият
−
23 Октябрь 2020
21342Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар орасида қайта касалланиш ҳолатлари тасдиқланди. Бу ҳақда бугун, 23 октябрь куни Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева маълум қилди.
“Бугунги кунда республикамизда коронавирус билан қайта зарарланиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Биз қайта зарарланиш ҳолатлари кузатилиши мумкинлигига илмий томонлама амин бўлишимиз лозим”, деди Наргиза Нуруллаева АОКАда ўтган брифингда.
Наргиза Нуруллаеванинг таъкидлашича, организм инфекцияга қарши махсус антитаначаларни ишлаб чиқаради.
“Мисол учун, қизамиққа қарши антитанача организмни ҳимоя қилиб яна қизамиқ билан касалланган бемор билан мулоқот қилсангиз касалланиш кузатилмайди. Аммо бемор грипп билан касалланган бўлса, антитаначалар бунда таъсир кўрсатмайди.
COVID-19 — бу янги инфекция. Организмда бу вирусга қарши антитанача ишлаб чиқарилади. Аммо антитаначалар қанчалик чидамли, қайта зарарланиш мумкинми ва бу ҳолат қанча муддат давомида юз бериши аниқ эмас. Ҳозирги кунда бу муаммо ўрганилиб борилмоқда. Бугунги кунда республикамизда COVID-19 билан қайта зарарланиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Биз қайта зарарланиш ҳолатлари кузатилиши мумкинлигига илмий томонлама амин бўлишимиз лозим", дейди Наргиза Нуруллаева.
LiveБарчаси