Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 94 мингдан ошди
Жамият
−
24 Май 2021
6929Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 94 минг нафардан ошди. Жорий йилнинг 23 май ҳолатига кўра, инфекция қайд этилганлар сони 206 кишига кўпайиб, 98 657 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 6 нафари Андижон вилоятида;
- 4 нафари Бухоро вилоятида;
- 4 нафари Жиззах вилоятида;
- 1 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 2 нафари Навоий вилоятида;
- 2 нафари Наманган вилоятида;
- 25 нафари Самарқанд вилоятида;
- 4 нафари Сирдарё вилоятида;
- 8 нафари Фарғона вилоятида;
- 42 нафари Тошкент вилоятида;
- 96 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Жиззах вилоятида 9 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 2 нафар;
- Навоий вилоятида 5 нафар;
- Самарқанд вилоятида 30 нафар;
- Сирдарё вилоятида 2 нафар;
- Фарғона вилоятида 8 нафар;
- Тошкент вилоятида 44 нафар;
- Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 94143 (+213) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3834 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси