Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 53 мингга яқинлашди
Жамият
−
29 Сентябрь 2020
5734Бугун, 29 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 184 нафарга ортиб, 56 252 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 176 нафари Тошкент шаҳрида;
• 8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар:
• Тошкент шаҳрида 248 нафар;
• Тошкент вилоятида 106 нафар;
• Андижон вилоятида 12 нафар;
• Самарқанд вилоятида 10 нафар;
• Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар;
• Қашқадарё вилоятида 7 нафар;
• Фарғона вилоятида 1 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб 52 859 (+393) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2 928 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси