Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 2400 нафардан ошди
Жамият
−
21 Май 2020
6258Тошкент шаҳрида 35 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 21 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 31 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 35 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 10 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Қолган 21 нафари эса чет элдан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси аниқлангач, клиникага ётқизилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, тузалганларнинг 11 нафари Тошкент шаҳридан, 5 нафардан Самарқанд ва Тошкент вилоятларидан, 3 нафардан Наманган ва Фарғона вилоятларидан, 2 нафари Бухоро вилоятидан, 1 нафари Хоразм вилоятидан ва яна 1 нафари Тожикистон Республикасидан. Беморлардан 24 нафари эркак, 7 нафари аёллардир. Улар орасида энг ёши каттаси 76 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган бола.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганлар 1 нафардан Тошкент, Сирдарё, Наманган вилоятлари ва Тожикистон Республикасидан. Соғайганларнинг 3 нафари узоқ масофага қатновчи юк автомашина ҳайдовчилари бўлиб, Россиядан келишган. 1 нафар фуқаро (аёл) эса касалликни коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олган. Улардан энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 30 ёшда.
Маълумот учун, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 813 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 848 нафарга етди. Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2407 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача 2950 кишида коронавирус аниқланди. Бугунгача беморларнинг 13 нафари вафот этган.
LiveБарчаси