Ўзбекистонда коронавирусдан фориғ бўлганлар 65 мингдан ошди

Жамият

image

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистонда 219 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 577 нафарга етди.

ССВ маълумотига кўра, кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон,  Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятларида 227 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 67 845 нафар бемордан 65 112 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2156 нафар бемордан 256 нафари оғир, 68 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг