Ўзбекистонда коронавирус юқтиришнинг кунлик рекорди яна янгиланди. Бир бемор вафот этди
Жамият
−
25 Март 2021
13319Кеча, 24 март куни Ўзбекистонда 138 кишида COVID-19 аниқланиб, коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич йил бошидан бери рекорд даражага етди. Жорий йилнинг 24 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81 816 (+138) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 3 нафари Жиззах вилоятида,
- 2 нафари Наманган вилоятида,
- 2 нафари Самарқанд вилоятида,
- 20 нафари Тошкент вилоятида,
- 111 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 624 нафарга этди.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 5 нафар,
- Хоразм вилоятида 3 нафар,
- Тошкент вилоятида 19 нафар,
- Тошкент шаҳрида 71 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80143 (+98) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1049 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси