Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар 8222 нафарга етди
Жамият
−
29 Июнь 2020
6313Бугун, 29 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 нафарга ошиб, 8222 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 2 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 5496 (+167) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2702 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь