Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари 30 нафарга етди

Жамият

image

Бугун, 4 июль куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди. Бу мамлакатда вирусдан вафот этган 30-бемор бўлди. 

Жорий йилнинг 1 июль куни Тошкентда яшовчи 65 ёшли В.М. (эркак киши) ўта оғир аҳволда  Ибн Сино номидаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Унга гипертония касаллиги, атеросклероз, бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт)нинг иккинчи бор қайталаниши (биринчи ҳолат 2020 йил июнь ойида юз берган), геморрагик инсульт ташхиси қўйилган.

Беморга  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қатор йўналишлари бўйича  бош мутахассислари ва Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан консилиумлар ўтказилиб, доимий назорати таъминланган.

Жорий йилнинг 3 июль куни шифокорлар томонидан стандарт асосида кўрсатилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

282

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг