Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси яна тарқаляптими?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда республика бўйлаб коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият яна авж олгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатга Санитария-эпидемиология қўмитаси муносабат билдирди.

Қўмитага кўра, пандемия бошланган кундан бошлаб, жорий йилнинг 25 июль ҳолатига кўра, дунёда 692,1 млн нафардан ортиқ беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган ва улардан 6,9 млн нафари (0,9 фоиз) вафот этган. Ўзбекистонда жорий йилнинг 25 июль ҳолатига коронавирус билан касалланганлар сони 255 193 нафарни ташкил этиб, улардан 253 235 нафари (99,0 фоиз) соғайган. Шу билан бирга, касалланиш дунё бўйлаб пасайиш тенденциясига эга. Аниқланаётган беморларнинг аксариятида касаллик енгил ва ўрта шаклларда ўтмоқда.

"Бугунги кунда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси бўйича вазият барқарор. Бироқ, коронавирус инфекцияси ва ўткир респиратор инфекциялари микс-инфекция касаллиги сифатида, айнан эмланмаган аҳоли ҳамда сурункали касалликлари мавжуд бўлган фуқароларда кузатилмоқда", дейилади муносабатда.

Жорий йилнинг 4 май куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори томонидан ўтказилган йиғилишда COVID-19 пандемиясини жамоат саломатлигига хавф солмайдиган даражадалиги эълон қилинган. Шу билан бирга, касалланишдан ҳимоя чоралари кўрилиши лозимлиги айтилган.

Шунингдек, муносабатда коронавирус инфекцияси устидан эпидемиологик назорат ва коронавирусга қарши эмлаш жараёни давом этаётгани билдирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг