Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар 39 мингга яқинлашди
Жамият
−
24 Август 2020
1171723 август куни Ўзбекистонда жами 414 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. ССВнинг қайд этишича, касаллик тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Наманган, Тошкент, Сирдарё ҳамда Қашқадарё вилоятларида жами 411 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 38 946 нафар бемордан 34 987 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 89 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 686 нафар бемордан 249 нафари оғир, 129 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси