Ўзбекистонда контракт тўлаш муддати узайтирилди
Жамият
−
14 Февраль 2023
7335Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати жорий йилнинг 15 мартига қадар узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка, профессионал таълим муассасаларига (коллеж, техникум) ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 15 марти этиб белгиланган.
Шунингдек, қарор билан 2023 йил 20 январдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинадиган бўлди.
LiveБарчаси