Ўзбекистонда кичик қувватли АЭС қурилишининг 1-босқичи бошланди

Жамият

image

Жиззах вилоятидаги қурилиш майдончасида ITM-200N реактори ўрнатилган энергоблок котлованини қазиш ишлари бошланди. Бу ҳақда “Росатом” компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Ўзатом” раҳбари Азим Аҳмадхўжаев ва “Росатом” бош директори Алексей Лихачёв ишнинг асосий босқичига старт берган.

Биринчи босқич Россия лойиҳаси бўйича Фориш туманида қурилаётган RITM-200N реактори бўлган АSММ энергия блоки учун котлован қазишни ўз ичига олади. Станция учун тахминан 1,5 миллион куб метр тупроқ қазиб олинади, чуқурлик 13 метрга етади.

“Бизнинг барча хорижий лойиҳаларимизда бўлгани каби, АСММ’ни қуришда ҳам юқори даражадаги маҳаллийлаштириш кўзда тутилган. Ишлар Ўзбекистон субпудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилмоқда,” дейди Алексей Лихачёв.

Қайд этилишича, “Росатом" камида 60 йил хизмат қиладиган станция қуради ва уни эксплуатация қилишда барча зарур ёрдамни кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 26 сентябрь куни Москвада бўлиб ўтган бутунжаҳон атом ҳафталиги доирасидаги Глобал атом форумининг йиғилишида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев Жиззах вилоятидаги битта майдонда иккита катта қувватли реактор ва иккита кичик қувватли реактор қурилиши ҳақда маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Росатом Ўзатом АЭС ITM-200N АSММ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг