Ўзбекистонда хусусий сектордаги бизнеслар сезиларли даражада ривожланмаяпти – Жаҳон банки
Жамият
−
03 Февраль 2022
7447Жаҳон Банки Ўзбекистон ҳақида баёнот эълон қилиб, унда мамлакатнинг босиб ўтган иқтисодий йўлини таҳлил қилди. Унда иқтисодиёт ривожи учун мамлакат расмийлари нималарга эътибор қаратиши кераклиги хусусида ҳам сўз боради.
Қайд этилишича, узоқ йиллар мобайнида турғунлик ва ёпиқликда қолган Ўзбекистон иқтисоди 2017 йилда бошланган ислоҳотлар ортидан бозор иқтидиётига асосланган рақобатбардош ривожланиш йўлидан бормоқда.
Мамлакатда амалга оширилган муҳим ислоҳотларни санаркан, нашр бунда энг аҳамиятли – валюта бозорининг эркинлаштирилиши, муҳим тарифларнинг камайтирилиши, махсус хизмат ва товарларнинг таннархи пасайиши ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ташкил этилишини алоҳида эътироф этади.
Ушбу қадамлар мамлакатда хусусий секторнинг ривожланиши ва янги иш ўринлари пайдо бўлишида муҳим экани таъкидлаган.
Бундан ташқари Жаҳон Банки ўз иқтисодини 2030 йилгача янада ривожлантириш учун Ўзбекистон нималарга эътибор қаратиши кераклиги ҳақида ҳам маълум қилган.
Билдирилишича, Ўзбекистонда соғлом бозор рақобати яхши ривожланмаган. “Bertelsmann Transformation Index” ташкилотининг эълон қилган маълумотларига кўра, 2016-2020 йиллар мобайнида Ўзбекистон маҳсулот бозорида рақобат сезиларли даражада ўсган. Аммо, у рақобаат борасида Россия, Польша, Украина каби Европа ҳамда Тожикистон каби Марказий Осиё давлатидан ортда қолмоқда.
Ташкилотнинг билдиришича, Ўзбекистонда йиллар давомида мавжуд бўлган хусусий сектордаги бизнеслар сезиларли даражада ривожланамяпти. Ташкил этилганига 10 йил бўлган ширкатлар ўртача 20 нафар ишчи кучига эга. Вьетнам билан таққослайдиган бўлса, бу кўрсаткич ўртача 33,6 нафар ишчи сонини ташкил қилади.
Жаҳон Банки Ўзбекистон хусусий секторни янада ривожлантириш учун нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида ҳам тўхталган.
Хусусий сектордаги бизнеслар фаолиятида рақобатни ривожлантиришни давом эттириш ва уларда давлат улушини камайтириш. Таъкидланишича, хусусий бизнес ва давлат иштирокидаги ташкилотлар рақобатлашадиган бозорда носоғлом рақобат юзага келади.
Бизнеслар ривожини қўллаб-қувватлайдиган солиқ тизими. Мамлакат солиқ тизими солиқ ставкалари ва маъмурий юк (нагрузка)ни мувофиқлаштириш орқали бизнеслар ўсишини рағбатлантириши керак. Солиқ миқдори ташкилот салоҳиятига қараб ошиб бориши лозим.
Микро, кичик ва ўрта корхоналарнинг молиялаштириш имкониятларини яхшилаш. Бунга банк тизимини ислоҳ қилиш, банклар ўртасида рақобатни ривожлантириш, улардаги давлат улушини камайтириш ва инсон капиталини орттириш орқали эришиш мумкин.
Электр энергетикаси соҳасида ислоҳотларни амалага ошириш. Ўзбекистонда анча эскириб қолган ушбу соҳанинг реформация қилиниши ўта муҳим экани таъкидланган. Ҳозирги кунда ҳукумат бу соҳага хусусий секторни жалб қилиш орқали рақобатни шакллантиришга уринаётгани маълум қилинган.
Хусусий сектор ўсишини таъминлаш учун кадрлар салоҳиятини яхшилаш. COVID-19 инқирози бошланишидан олдин кўплаб инвестицион корхоналар Ўзбекистонда кадрлар салоҳияти етишмовчилиги билан боғлиқ муаммолар ҳақида билдиришган. Пандемия сабабли онлайн шаклда олиб борилаётган таълим тизими келажакдаги кадрлар салоҳиятига ҳам таъсир қилади. Таълим соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш энг муҳим ва бирламчи, дейилади ташкилот баёнотида.
LiveБарчаси